Линклар

Беларусдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари расмийлар чоршанба куни мамлакат бўйлаб ўтказилган мухолифат намойишларининг 400 қатнашчисини ҳибсга олганини айтмоқда.

“Весна” инсон ҳуқуқлари ташкилотининг маълум қилишича, Минск шаҳрида камида 180 киши, бошқа вилоят марказларида 220 киши ҳисбга олинган.

“Қрасак чалиш” намойишлари деб номланган акциялар Интернетда ҳаракат қилаётган “Ижтимоий тармоқ орқали инқилоб” номли гуруҳ томонидан уюштирилмоқда.

Беларус Президенти Александр Лукашенка пайшанба куни қилган чиқишида ўз рақибларини “қўтир омма” ва “халқ душманлари” дея атаб уларни Ғарбга жўнатиб юборишни таклиф қилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд пайшанба кунги бирифингда Беларусдаги вазият хусусида жумладан бундай деди:

- Биз Беларус ҳукуматидан ҳисбга олинганларни озод қилиш ва Беларус халқи ҳуқуқлари, жумладан йиғинлар ўтказиш эркинликларини ҳурмат қилишга чақирамиз. Биз Беларусдаги барча сиёсий тутқунларни дарҳол ва ҳеч бир шартсиз озод қилишга чақиришда давом этамиз.

Пайшанба куни АҚШ Вакиллар палатаси Беларусда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунни қабул қилди.

2011 йилнинг 6 июлида қабул қилинган Беларсуда Демократия ва Инсон ҳуқуқлари акти барча сиёсий тутқунларни қамоқдан озод қилишга чақиради ва президенти Александр Лукашенка қайта сайланган ва қалбакилаштирилгани айтилган декабр сайловлари натижаларини тан олмайди.

Актда шунингдек Минскка қарши санкцияларнинг кучайтирилиши, жумладан виза тақиқининг сўнгги ҳафталар давомида мухолифат, журналистлар ва тинч намойишчиларни таъқиб қилаётган хавфсизлик хизмати ходиларига ҳам қўлланишини қўллаб-қувватлайди.
XS
SM
MD
LG