Линклар

logo-print
Россия расмийлари мухолифат етакчиси Борис Немцовга нисбатан жорий қилинган ҳорижга чиқиш тақиқини бекор қилди.

Россия Федерал приставлар хизмати Немцовга нисбатан тақиқ тўғрисидаги қарор “бемаврид” қўлланилган, дея баёнот берди.

Немцовни ҳорижга чиқармаслик қарори Европа Парламенти бу қарорни қораловчи резолюция қабул қилиб, уни бекор қилишга чақирганидан кейин олиб ташланди.

Немцов бу тақиқ ўзининг Парнас мухолифат партиясига бошчилик қилгани учун бош вазир Владимир Путиннинг “ўч олиши” бўлганини таъкидлади. Панас партияси ўтган ойда Россия расмийлари томонидан рўйхатга олинмади.
XS
SM
MD
LG