Линклар

logo-print

НАТО Афғонистонда тинч фуқароларни ўлдирганини тан олди


Афғонистодаги НАТО кучлари ҳафта бошида амалга оширган ҳаво ҳужмида хатолик билан тинч фуқароларни ўлдирганини тан олиб, бошқа бир ҳужумда яна икки фуқаро ўлганига оид хабарни текшираётганини маълум қилди.

Халқаро хавфсизлик ёрдами кучлари матбуот котиби Хўст вилоятининг Шамал туманида сешанба куни амалга оширилган ҳаво ҳужумида “бир неча” жанггари ва уларнинг “бир неча оила аъзолари” ҳалок бўлганини баён қилди.

Афғонистон расмийлари ҳужум оқибатида 11 нафаргача тинч фуқаро ҳалок бўлгани ва бу маҳаллий аҳоли норозилигини келтириб чиқарганини айтмоқда.

Чоршанба куни Ғазни вилоятида юзлаб одамлар НАТО кучлари ҳужумида икки ёш чўпоннинг ўлдирилишига норозилик билдириб, кўчага чиқди.

НАТО кучлари бу ҳаво ҳужуми ҳақиқтан амалга оширилгани, лекин унда бир жанггари ўлдирилганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG