Линклар

Суриядаги АҚШ элчиси Ҳамага борди


АҚШнинг Суриядаги элчиси Ҳама шаҳрига бориб, президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар иштирокчилари билан бирдам эканини намойиш қилди. Ҳама ҳамон ҳукумат қўшинлари қуршовида қолмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматига кўра, элчи Роберт Форд Ҳама шаҳрига боришидан аввал, АҚШ элчихонаси Сурия ҳукуматини бу режалар ҳақида хабардор қилган.

Ташрифи давомида элчи, унинг шаҳарга келганидан мамнун бўлган ўнлаб намойишчилар билан учрашган.

Лекин Сурия ҳукумати Қўшма Штатлар ўз элчисини Ҳамага Дамашқнинг руҳсатисиз юбориб, вазиятни кескинлаштиришга уринганликда айбламоқда.

Ҳама ал-Ассад режими норозиликларни куч билан бостирган сўнгги шаҳардир.
XS
SM
MD
LG