Линклар

logo-print

АҚШ адмирали: Эрон Ироқдаги шиа жанггариларига ёрдамни оширди


АҚШ Адмирали Майк Маллен.

АҚШ Адмирали Майк Маллен.

АҚШ ҳарбий қўмондони Эрон Ироқдаги шиа жанггариларга ёрдам кўламини ошириб, уларга мукаммал қуролларни етказиб бераётгани баён қилди.

Адмирал Майк Маллен Теҳрон 2008 йилда шиа кучларига ёрдамни қисқартиришга қарор қилган эди, лекин ҳозир яна Ироқдаги мавқеини ошириш ҳаракатига тушиб қолди, дея таъкидлади.

Пентагонда матбуот вакиллари учун уюштирилган расмий қабул пайтида гапирган адмирал “Эрон бизнинг қўшинларни ўлдираётган эксремист жанггариларни бевосита қўллаб-қувватламоқда”, деди. Эрон етказиб бераётган қуроллар кўлами “жиддий” ва сифати “ошди”, дея қўшимча қилди у.

Қўшма Штатлар ва Ироқ жорий йил 31 декабридан кейин мамлакатда қоладиган АҚШ қўшинлари хусусида музокара олиб борар экан, Бағдод билан хавфсизликка оид ҳар қандай келишувда қўшни Эрондан келаётган таҳдидлар инобатга олиниши лозим, дея таъкидлади АҚШ адмирали.
XS
SM
MD
LG