Линклар

Беларусда фаоллар устидан судловлар давом этмоқда


Беларус Президенти Александр Лукашенка унинг таъбири билан айтганда "қўтир омма" қарсакларига чидай олмаяпти.

Беларус Президенти Александр Лукашенка унинг таъбири билан айтганда "қўтир омма" қарсакларига чидай олмаяпти.

Беларусда чоршанба кунги “қарсак чалиш” намойишлари пайтида ҳибсга олинган 400 киши устидан маҳкама жараёнлари бошланди. Айни пайтда АҚШ Вакиллар палатаси Беларусда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунни қабул қилди. ҳуқуқ фаолларига кўра, ўтган бир ой ичида президент Александр Лукашенка режимига қарши намойишларда қатнашгани учун 1730 га яқин фаол судга тортилган.


Беларусда чоршанба кунги “қарсак чалиш” намойишларидан кейин пойтахт Минскда камида 180 киши, бошқа вилоят марказларида 220 киши ҳисбга олингани айтилмоқда.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, пайшанба куни уларнинг 130 га яқини устидан суд ўтказилди.

Суд жараёнларини кзатаётган “Весна” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Алеся Якубовская Озодликка буларни маълум қилди:

- Бир-иккита одамга 5 кундан 7 кунгача қамоқ муддати берилди, лекин кўпчиликка 10 кундан 15 кунгача берилди. Шу пайтгача фақатгина 1943 йилда туғилган аёлга жарима солинди. Бошқа суд мажлислари ҳам шу каби натижалар билан якунланди. Заводской туман судида ҳукм қилинганлар Жодзина қамоқхонасига олиб кетилади, чунки Акршинадаги қамоқхонада жой қолмади, деди ҳуқуқ фаоли.

“Весна” ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра 6 июл куни мамлакат бўйлаб ўтказилган тинч намойишларда бир неча минг киши иштирок этган. Расмийларни уларнинг камида 400 нафарини ҳибсга олган.

Беларус журналистлар уюшмаси ҳибсга олинганлар орасида 25 га яқин журналист бўлганини айтмоқда. Уюшма ўз сайтида эълон қилган хабарда айтилишича, журналистларнинг аксарияти тазйиқлардан кейин қўиб юборилган ва уларга рўй бераётган намойишларни сурат ва видеога тушурмаслик айтилган.

“Қрасак чалиш” намойишлари деб номланган акциялар Интернетда ҳаракат қилаётган “Ижтимоий тармоқ орқали инқилоб” номли гуруҳ томонидан уюштирилмоқда. Бу намойишларнинг сўнггиси чоршанба куни ўтказилди.

Озодлик радиоси мухбирларининг хабар қилишича, намойишлар уюштирилиши режалаштирилган жойлар кўп сонли полициячилар томонидан тўсиб қўйилган. Фуқаролик кийимидаги полициячилар акция жойга тўпланганлар, жумладан бир неча журналистни олиб кетган. Озодлик билан исми шарти билан гаплашган мана бу йигит ҳам олиб кетилганлар орасида бўлган.

- Мени нима сабабдан олиб кетишганини тушуниш қийин. Мен соат 19:45 ларда кутубхонадан чиқдим. Мен кутубхонага аъзолик гувоҳномам бор эди. Одамларнинг бақирганини эшитдим, уларга яқинлашганимни биламан иккита барзанги йигит келиб, қўлимни қайириб олиб кетди. “Қўйиб юборинглар” десам, кор қилмади. Кейин “Хўп, қаерга боришим керак?” деб сўрадим, улар мени шу ерга олиб келишди, мана ўтирибман.

Беларус Президенти Александр Лукашенка ўтган йил декабрида қайта саланганидан кейин чиққан норозиликларни куч билан бостириб келмоқда.
Лукашенка пайшанба куни қилган чиқишида ўз рақибларини “қўтир омма” ва “халқ душманлари” дея атаб уларни Ғарбга жўнатиб юборишни таклиф қилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд пайшанба кунги бирифингда Беларусдаги вазият хусусида жумладан бундай деди:

- Биз Беларус ҳукуматидан ҳисбга олинганларни озод қилиш ва Беларус халқи ҳуқуқлари, жумладан йиғинлар ўтказиш эркинликларини ҳурмат қилишга чақирамиз. Биз Беларусдаги барча сиёсий тутқунларни дарҳол ва ҳеч бир шартсиз озод қилишга чақиришда давом этамиз.

Пайшанба куни АҚШ Вакиллар палатаси Беларусда демократия ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунни қабул қилди.

2011 йилнинг 6 июлида қабул қилинган Беларсуда Демократия ва Инсон ҳуқуқлари акти барча сиёсий тутқунларни қамоқдан озод қилишга чақиради ва президенти Александр Лукашенка қайта сайланган ва қалбакилаштирилгани айтилган декабр сайловлари натижаларини тан олмайди.

Актда шунингдек Минскка қарши санкцияларнинг кучайтирилиши, жумладан виза тақиқининг сўнгги ҳафталар давомида мухолифат, журналистлар ва тинч намойишчиларни таъқиб қилаётган хавфсизлик хизмати ходиларига ҳам қўлланишини қўллаб-қувватлайди.

Европа Иттифоқи ҳам Беларус расмийларига нисбатан санкциялар, жумладан бир неча мулозимларга қарашли ҳисоб рақамларини музлатиш ва виза чеклови каби жазоларни қўллаган.
XS
SM
MD
LG