Линклар

АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий мулозими покистонлик журналистнинг ўлдирилишини ҳукумат санкциялаштирганини кўрсатувчи унсурлар аниқлангани ҳақида баёнот берди.

Адмирал Май Маллен Пентагонда берган матбуот анжуманида “бу қотиллик ҳукумат томонидан санкциялангани” ҳақида сўзлади ва “менда ҳукумат буни билгани ҳақидаги ахборотни эътибордан соқит қилиш учун бирорта асос бўлмади”, деди.

Айни пайтда АҚШ адмирали покистонлик журналист Салим Шаҳзоднинг ўлимида ҳукуматнинг бирорта ташкилоти алоқадор эканини яққол кўрсатувчи “далил-исботлар” тўпламига эга эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Покистоннинг АҚШдаги элчиси эса адмирал Маллен баёнотига жавобан АҚШ махсус хизматларида қотиллика оид ҳар қандай маълумот Покистоннинг ушбу қотилликни ўрганаётган махсус комиссиясига билдирилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG