Линклар

Сурия ички ишларига аралашгани учун АҚШни айблади


АҚШ элчиси Роберт Форд.

АҚШ элчиси Роберт Форд.

Сурия ҳукумати ички ишларига аралашгани учун АҚШ раҳбариятини айблади.

Бу айблов АҚШнинг Суриядаги элчиси Ҳама шаҳри теграсидаги текширув пунктларига сафар қилганидан сўнг янгради.

Сурия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, элчи Роберт Форднинг бу сафари АҚШнинг Сурия ички ишларига аралашаётганига яққол далилдир.

Америка элчиси Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши чиқаётган намойишчилар ва ҳуқуқ фаолларининг ҳақлигини қувватлаш мақсадида Ҳамага сафар қилгани айтилмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Ноландга кўра, элчи Роберт Форд сафар режаси ҳақида Сурия ҳукуматини хабардор қилганидан сўнггина Ҳамага сафар қилгани ва у ерда ўнлаб намойишчилар билан учрашган.

Департамент берган маълумотга кўра, элчи билан учрашув маҳаллий аҳоли томонидан олқишланган.
XS
SM
MD
LG