Линклар

logo-print

Дубровкада ўзбеклар маҳаллий аҳоли билан муштлашди


Россиянинг Ленинград областидаги Дубровка қишлоғида маҳаллий аҳоли ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида муштлашув бўлди.

Жанжалга аёл киши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ленинград вилояти Ички ишлар бошқармасининг матбуот бўлими бошлиғи Вячеслав Слепченко бу хабарга шундай ойдинлик киритди:

- Всеволожский тумани Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, муштлашувда 7 киши иштирок этган. Жароҳатланган бир киши шифохонага ётқизилган. Ҳозир тергов бормоқда, деди Ленинград вилояти Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили.

Аммо, Россиядаги аксар мустақил ахборот сайтларига кўра, муштлашувда ҳар икки томондан 20га яқин одам қатнашган ва натижада, ўзбекистонлик 21 ёшли йигит бош мияси ва умуртқасидан оғир тан жароҳати олиб маҳаллий шифохоналардан бирининг реанимация бўлимига жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG