Линклар

logo-print

Очлик ҳикмати ëки ҳазм бўлмаган "ëт жисмлар"


"Ëшлар" телеканалини бугун Хайрулло Нуриддинов бошқармоқда.

"Ëшлар" телеканалини бугун Хайрулло Нуриддинов бошқармоқда.

Икки ўзбек журналистининг 27 июндан бери ўтказаëтган очлик акцияси шу кунларда озодликчилар муҳокамасида...


Ўзбекистон телевидениeсидаги муаммоларга қарши норозилик билдириб¸ 10 кундан ортиқ очлик қилаëтган икки журналист аëл Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова исмлари бугун кўпларнинг оғзида.

Бу очлик ва умуман уларнинг норозилик тадбирларига муносабат ҳам турлича.

Бу аëлларнинг “подшо яxшию вазир ëмон”¸ “албатта¸ президент отамиз адолатни қарор топтиради” қабилидаги гапларига истеҳзо билан қараëтганлар кўпчилик.

Ҳатто тошкентлик бир ҳуқуқбон опа Озодликка “қотилнинг жамолига муяссар бўлиш учун Оллоҳ берган жисмига зарар бераëтган” бу журналистларнинг иши майнавозлик экани ҳақида ëзди.

Икки журналист аëлни қўллаб ëзилган мактубга имзо чекмаган Тошкентдаги русийзабон мустақил журналист назарида “бу аëллар ҳукумат ичидаги бир-бирига қарши курашаëтган гуруҳлардан бирининг қўлида қўғирчоқ” бўлишмоқда.

Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова акцияси ортида Ўзбекистондаги медиа-олигарх дея иддао қилинган НТТ раиси¸ ЎзТВнинг собиқ раҳбарларидан бири Фирдавс Абдуҳолиқов турибди¸ деган гаплар ҳам урчиган.

Бу гапларнинг барчаси иддао. Келинг¸ тўғри деб билганимиз гаплар ҳақида фикрлашсак.

Бу икки журналистнинг Ўзбекистон матбуотидаги маҳаллийчилик ва коррупцияга қарши Мустақиллик майдонида норозилик ўтказгани рост.

Ифода эркинлигидан фойдаланган бу аëлларнинг суд қилиниб жаримага тотилгани ҳам рост.

Уларнинг Ўзбекистон телевидениесида маҳаллийчилик¸ мадҳиябозлик¸ цензура ва коррупция ҳақида айтганларини ҳам инкор қила олмаймиз.

Шу ўринда журналистлардан бириси Малоҳат Эшонқулова ҳақида ўзим билган гапни бошқаларга ҳам айтгим келди.

1999 йил ëзида Малоҳат Урганчдаги мен раҳбарлик қилган мустақил TV ALC каналида бир кичик лойиҳада ишлади.

Журналистик текширув¸ деб аталган бу лойиҳа асосида Малоҳат суратга олган лавҳа вилоят прокуратураси¸ божхона қўмитаси мулозимлари учун бош оғриғи бўлган эди.

Урганч туманидаги жамоа хўжалиги ўз ишчиларига ойлик ўрнига пахта ëғ беради. Томини ëпаëтган усталарга ҳақ бериш учун оила бекаси ëғни бозорга олиб чиқиб сотаëтганда прокуратура ва божхона ходимлари тарафидан калтакланади -аëлнинг олти ойлик ҳомиласи тушади ва ўзи майиб бўлиб қолади.

Лавҳада касалхонада ëтган аëл¸ врач ҳикояси билан бирга бозордаги гувоҳлар¸ прокуратура ҳамда божхона ходимлари эътирофларигача бор эди.

Бу лавҳанинг эфирга кетмаслигини кўпчилик истади.

Малоҳатни бир чеккага чақириб¸ "қанча берсак шу лавҳа эфирга кетмайди?" деб савдолашишлар ҳали эсимда.

Аммо қаршиликларга қарамасдан бу лавҳа эфирга кетди.

Бу воқеа мисолида Малоҳат Эшонқулованинг журналист маслагига содиқ¸ дуруст қиз эканига ишондим.

Саодат Омоновани эса Интернюс ташкилоти кўмагида яратилган” Замон” ахборот дастуридаги лавҳалардан билардим. Бу лавҳаларнинг самимий экани эсимда.

Бу гапларни айтаëтганимга сабаб¸ бордан йўқ бўлмайди¸ деган Ҳейгел фалсафасидир.

Бу қизлар шунча вақт Ўзбекистон телевидениесида маддоҳлик қилди¸ ишдан ҳайдалганидан кейин пуф сассиқ дейишмоқда¸ деган гаплар ҳам қулоққа чалинмоқда.

Тирик организм ичига ëт нарса кирса¸ организм ундан халос бўлишга уринади.

Ўзбек ТВ деган улкан организм ичида бу икки “ëт жисм”нинг ҳазм бўлмаганининг ўзи бир ҳикмат эмасми?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG