Линклар

logo-print

Green Card лотереяси: кўз ëшга айланган қувонч


Green Card ютиб АҚШга кўчиб кетаëтган ўзбекистонликлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

Green Card ютиб АҚШга кўчиб кетаëтган ўзбекистонликлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

АҚШ да доимий яшаш ва ишлаш ҳаққини берувчи Green Card лотереясининг 2012 йилги ўйини 15 июл куни қайта ўтказилади.


1 май куни Green Card ютганлар номи аниқланди¸ бироқ кўп ўтмай компютердаги ноқислик боис лотерея натижаси ҳақиқий эмас¸ деб топилди. Навбатдаги танлов 15 июлга белгиланган айни кунларда ютуқдан мосуво қолганлардан 36 нафари АҚШ Давлат департаментини судга берди. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

1 май куни Иля Смирнов Green Card лотереяси ўйинида ўзига омад кулиб боққанидан хабар топди. Бу хабар келган куни асли сибирлик 26 яшар Иля вақтинчалик виза билан Америкада яшаëтган эди. АҚШ Давлат департаментидан келган бу хушхабардан Иля ва унинг 20 яшар украиналик турмуш ўртоғи Олганинг ҳуши бошидан учаëзди.

-Қувонганимиздан туни билан ухлай олмадик. Эртаси куни кўзларим қизариб кетган¸ аммо ўта бахтиëр ҳолда ишга бордим. Хотиним ҳам хурсандлигидан икки кеча ухлай олмади¸ дейди Смирнов.

Аммо бу хурсандчилик икки ҳафтагина давом этди ва Иляни лотереясига ютуқ чиққани билан табриклаб хат юборган АҚШ Давлат департаменти ўз расмий сайтида компютер тизимидаги ноқислик боис 2012 йилги лотерея натижаси бекор қилинганини эълон қилди.

Смирнов қатори Green Card ютгани ҳақида расмий огоҳлантирув олган яна 22 минг одам кўп ўтмай унинг бекор қилинганидан хабар топди. Улар орасида москвалик давлат хизматчиси¸ украиналик адвокат¸ африкалик техник¸ болгариялик Ҳарвард битирувчиси ва ўзбекистонлик ўқитувчи бор. 16 июн куни Смирнов ва лотереядаги ютуғи ютқизиққа айланган яна 35 норози АҚШ Давлат департаментини судга берди.

АҚШ даги White&Associates ҳуқуқ ширкатининг иммиграция қонунлари бўйича мутахассиси Kenneth White бу даъвогарларга ҳимоячилик қилмоқда.

- Даъвогарлар 20 давлат фуқароси бўлган 36 шахсдир. Уларнинг судга берган аризаси барча 22 минг лотерея қатнашчиси манфаатини ифодалайди. Агар суд 36 даъвогар шикоятини катта бир гуруҳ ҳаракати деб қабул қилса¸ Green Card ютгани ҳақиқий деб топилмаган 22 минг лотерея қатнашчисининг барчаси бу суд жараëнининг таркибий қисмига айланади¸ дейди адвокат Озодлик билан суҳбатда.

АҚШ Давлат департаменти ҳозирча 2012 йилги лотерея натижалари бекор қилинганининг судда кўриб чиқилишига муносабат билдирмади. Вазирлик расмий сайтида 2012 йилги лотереядаги ютуқ компютер тизимидаги ноқислик оқибатида АҚШ қонунлари талаб қилган каби¸ унда қатнашганлар орасидан тасодиф танланмагани¸ демакки адолат бузилгани боис бекор қилингани ва лотерея ғолиблари 15 июл куни аниқланиши ëзилган ва аввалги ютуқнинг бекор этилганидан азият чекканлардан узр сўралган.

Аммо Смирнов кабилар учун биргина узрнинг ўзи етарли эмас. Улар Green Card ютгани ҳақиқий деб топилмаганидан ўзларига маънавий-ҳиссий озор етгани¸ айни пайтда ўз молиявий ҳаëтларига ҳам салбий таъсир бўлганини даъво қилмоқдалар.

- 13 май¸ жума куни кечқурун 1 май кунги лотерея натижалари бекор қилинди. Бу мен учун даҳшат бўлди. Бу хабарни эшитиб йиғлаганимдан¸ касал бўлиб қолдим ва ишга бормай қолдим. Мен нима қилишимни билолмай¸ довдираб қолдим. Бу хабар биз учун бошқа нохушликларга ҳам сабаб бўлади. Green Card лотереясига ариза топшириш билан биз Америкага кўчиб кетиш ниятимизни ошкор қилиб қўйдик. Энди Америка элчихонаси бизга сайëҳлик визаси ҳам бермай қўяди¸ дейди ютуғи бекор қилинганлардан яна бири москвалик Ирина Воропаева.

АҚШ Давлат департаментини судга берганларни ҳимоя қилаëтган адвокат Kenneth White 1 май куни 22 минг одамга сиз Green Card ютдингиз¸ дея хабар йўллаш орқали Давлат департаменти улар билан келишув тузгани ва эндиликда ана шу келишув шартини бажариши керак¸ деган ишончда.

- Лотереяга қўшилиш учун ҳақ тўланади¸ муҳожират визасини олиш учун пул тўланади¸ Америка келиш учун сафар харажатлари қанча¸ ҳужжатларни тегишли жойга юбориш учун пул¸ тиббий кўрикдан ўтиш учун яна қанча пул ва ниҳоят Америкага бутунлай кўчиб келиш учун яна қанча харажат. Лотерея натижаси эълон қилинганидан икки ҳафта ўтиб¸ АҚШ Давлат департаменти ҳеч ким ҳозирча АҚШга кўчаман деб кескин ҳаракат қилмай турсин¸ деяпти. Одамлар бу икки ҳафта ичида Green Card ютдим деб қанча харажат қилиб бўлди¸ дейди 22 минг ютуғи ҳақиқий эмас деб топилганлар ҳаққини ҳимоя қилаëтган америкалик адвокат.

АҚШ Давлат департаменти ҳар йили қолган дунë аҳолисига октябр ойида бир ой ичида Green Card лотереясида қатнашиш имконини беради ва май ойига келиб¸ лотереяда ютган 50 минг одам номи аниқланади. Ҳар қандай лотерея каби ютуқнинг кимга чиқиши мутлақ тасодиф бўлиши айтиладиган Green Card лотереясини ютаëтганлар орасида кейинги йилларда ўзбекистонликлар сони ошиб бормоқда. АҚШ расмийлари Озодлик билан суҳбатда буни лотереяга ҳужжат топшираëтган ўзбекистонликлар сонининг йил сайин ошиб бораëтгани билан изоҳлашди.

- «Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар» бўйича ўтказилган ўтган йилги лотерея натижалари бўйича¸ ўзбекистонликлар ютуқ чиққанлар орасида дунëда олтинчи ўринни эгаллади. Бундан аввалги йили улар еттинчиликда эди¸ деган эди АҚШ Консуллиги расмийси 2011 йилги лотерея ҳақида гапира туриб.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG