Линклар

logo-print

Тошкентда “Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи” тузилди

  • Сарвар Усмон

Янги гуруҳ¸ ўзбек ëшларини мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш жараëнига тортмоқчи.

Янги гуруҳ¸ ўзбек ëшларини мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш жараëнига тортмоқчи.

8 июл куни ўзларини “Фуқаролик жамияти ёш фаоллари гуруҳи”, деб таништирганлар Интернет орқали баёнотнома тарқатди.




Ҳужжатда айтилишича, бу “ноҳукумат, нотижорий таҳлилий гуруҳ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қонун устуворлиги, демократия ва бозор иқтисодиёти тарафдоридир”.

Баёнотномада билдирилишича, мазкур гуруҳга ёши 30 га етмаган ўзбекистонлик ёш сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, тарихчи ва журналистлар бирлашган.

Озодлик мухбири гуруҳ раҳбари Санжар Саидов билан боғланиб, унга бир неча савол берди.

Озодлик: Интернет орқали тарқатган баëнотнода ўз гуруҳингизни “Фуқаролик жамияти ëш фаоллари гуруҳи” деб атабсизлар. Қандай гуруҳ бу, нима иш қилмоқчисизлар?

- Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг долзарб масалалардан бири бу фуқаролик жамиятини шакллантириш. Фуқаролик жамиятининг бугунги кундаги ҳолига сал назар ташлайдиган бўлсак, бир томондан қараганда Ўзбекистонда кучли фуқаролик жамияти шакллантириш бўйича ҳаракатлар қилинаяпти. Бир қанча норматив ҳужжатлар қабул қилиниши ëки бўлмаса 2010 йил 12 ноябрдаги президентнинг доклади, яъни концепциядан келиб чиқадиган бўлсак, шундай тасаввур қилиш мумкин. Лекин иккинчи томондан¸ айнан фуқаролик жамияти шаклланиши жараëнида фуқаролик жамиятига бўлган босим сусаяëтгани йўқ.

Озодлик: Ўша босимлар нималарда кўрилади?

- Бу босимлар ҳар хил. Бизларда биласизми¸ фуқаролик жамияти институтлари¸ яъни ННО(нотижорий-ноҳукумат ташкилоти)лар ташкил қилиш масаласига қарайдиган бўлсак, бизларда фаолият юритаëтган асосий ННОлар бевосита айрим ташкилотлар раҳнамолигида ташкил қилинадиган ННОлар ҳисобланади. Ўзларидан инициатива билан чиқиб уни шунақа қилиб рўйхатдан ўтказиш масаласи қийин ҳисобланади. Иккинчи томондан¸ инсон ҳуқуқлари билан шуғулланадиган¸ мустақил таҳлилий ишлар билан шуғулланадиган гуруҳларнинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, улар яхши кутиб олинмайди-да.

Озодлик: Шу гуруҳни тузган йигитлар кимлар? Неча кишисизлар ва нима учун шунақа гуруҳ тузишга қарор қилдинглар?

- Мен шу пайтгача Эксперт ишчи гуруҳида ишлаганман ва ишлаган пайтимда менда битта ғоя пайдо бўлган эди. Яъни ëшлар, инсон ҳуқуқлари соҳаси, таҳлилий жараëнларга умуман фаол ëшлардан битта гуруҳ тузиш ташаббуси бор эди. Охир-оқибатда шу кунгача етиб келди бу ғоя ва шу пайтда тузишга қарор қилдик. Бизнинг асосий мақсадимиз¸ Ўзбекистонда фуқаролик жамияти шаклланиши жараëнини мониторинг қилиш, бу бўйича илмий асосланган тавсиялар, илмий изланишлар олиб бориш, яъни прес- релизимизга эътибор берадиган бўлсангиз, у ерда кўпроқ сиëсатшунослар, юристлар, журналистлар яъни кўпроқ бизлар фуқаролик жамияти шаклланиш жараëнига илмий жиҳатдан ëндашиб илмий жиҳатдан таҳлил қилишни мақсад қилганмиз. Илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш асосида фуқаролик жамияти шаклланишида ривожланиш бўлади¸ деган ўзимизнинг ташаббусимизни ва умидимизни билдирганмиз.

Озодлик: Гуруҳ аъзолари тўғрисида қандайдир тасаввурга эга бўлгим келаяпти-да. Қандай йигитлар улар?

- Гуруҳ аъзоларимизнинг исм-фамилияларини кўрсатмаганимизнинг сабабларидан биттаси¸ айнан хавфсизлик масаласи ҳисобланади. Бугунги кунда шароит жуда қувонарли¸ деб бўлмайди. Шунинг учун бизлар исм-фамилияларни кўрсатмаганмиз. Лекин кўпчилик гуруҳимиз фаоллари 30 ëшгача бўлган, ижтимоий-гуманитар соҳаларда илмий иш олиб бораëтган ëш фаоллардан иборат.

Озодлик: Гуруҳингизга аъзо бўлган йигитларнинг исм-фамилияларини хавфсизлик нуқтаи назаридан кўрсатмаяпмиз¸ деяпсиз. Бу дегани сизлар ярим-яширин фаолият олиб борасизлар. Ўзбекистонда ярим-яширин фаолият олиб борадиганларга қарши, ўзингиз айтаяпсиз хавфсизлик масаласи деяпсиз, анча-мунча босим, тазйиқ ва таъқиблар бўлади. Шундан қўрқмайсизларми?

- Бизлар яширин фаолият олиб бориш ниятида эмасмиз. Фаолларимизнинг исм-фамилиялари улар томонидан ëзиладиган материаллар, мақолалар асосида тарқатамиз. Шу асосда кенг жамоатчилик билиб олиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG