Линклар

Туркманистоннинг Ободон шаҳридаги ҳарбий омборида портлаш давом этмоқда ва оқибатда, атрофдаги биноларга жиддий шикаст етди.

Гувоҳларга кўра, воқеа жойига ҳарбийлар, полиция ва ўт ўчирувчи биргадалар етиб келган, лекин омборда портлашлар ҳамон давом этмоқда.

- Ўша қисмда қурол-яроғ омбори портлаяпти ва теварак-атрофга катта шикаст етяпти. Ўлим-етим бўлипти, деб эшитдик. Одамлар эса у ердан бошқа жойларга кўчирилди ва мактабларга кўчирилганлар йиғлаб ўтирганини кўрдим, - дейди воқеанинг 40 ёшли гувоҳи Гулалек Ўразова.

Озодлик манбаларининг айтишича, портлаш оқибатида аскарлар ва шаҳар аҳли орасида жароҳатланганлар бор.

Шунингдек, 55 ҳарбий ўлгани ҳақида ҳам норасмий маълумотлар бор.

Туркманистон расмийлари омборда фейерверклар учун ишлатиладиган пиротехника воситалари портлаганини баён қилди.

Ободондаги ҳарбий омбор Туркманистонда энг йирик ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG