Линклар

Репетитор жаноби олийлари!!!


Синф хоналарида берилмаëтган билимни топиш учун Ўзбекистон ëшлари репетиторларга юзланмоқда.

Синф хоналарида берилмаëтган билимни топиш учун Ўзбекистон ëшлари репетиторларга юзланмоқда.

Ўзбекистонда халқ таълими тизими бой берган ҳудудни бугун асосан "кўк"ига ишловчи репетиторлар армияси эгаллаб бўлди.


Айни кунларда Ўзбекистондаги юз минглаб ëшлар мамлакат олий ўқув юртларидаги 60 минг талабалик ўрнини эгаллаш орзусида жаҳд билан ҳозирликка киришган.

Олий ўқув юртларига кириш эшигини мактабдаги муаллим берган билим эмас¸ балки "Репетитор жаноб олийлари" ëдлатган тест жавоблари очишини билган абитуриентлар эртадан кечгача репетитордан сабоқ олишмоқда.

Бир вақтларда қорихоналарда Қуръон ëдлашгани каби бугун репетиторхоналарида тест жавоблари ëдланмоқда.

Бобур қайси отини қайси шаҳарда қайси йили тақалатганини 17 яшар ўсмир билади. Чунки шундай тест саволи бор.

Бу савол жавобини шу кунларда Ўзбекистонда энг муҳим шахсга айланган "Репетитор жаноби олийлари" унга ëдлаттирган.

Ўқитувчи¸ Устоз¸ Муаллим калимасидан кўра¸ бугун Ўзбекистонда Репетитор калимаси ҳурматлироқ жарангламоқда.

Ўзбекистондан келаëтган хабарларга кўра¸ репетиторлар армияси Ўзбекистон халқ таълими тизими қилиш керак бўлган вазифага киришган.

Ана шу мавзуга бағишланган Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида қатнашган тошкентлик зиëли Абдулазиз Маҳмудов мактабларда сифатли таълимни кафолатлаш давлатнинг иши¸ деган гапни айтади.

Институт домласидан репетиторга дўнган самарқандлик Холиқназар Ғаниев назарида¸ жамиятда эҳтиëж бўлгани боис¸ репетиторлар армияси пайдо бўлди.

"Қурултой"да қатнашган 20 йиллик иш стажига эга биринчи тоифа ўқитуви Меҳрибон Ғойиповага кўра¸ репетиторлик тизимининг кучайиб кетгани ортидаги сабаб ўрта мактабда олинган билимлар билан олий ўқув юртига кириш тестларини ечиб бўлмаслигида.

Боласини ўқишга киргизаман деб топган пулини репетиторга берган наманганлик Абдураҳмон аканинг хулосаси бошқа.

- Ўша репетиторга берган пулингиз ëнига яна қўшиб пора берсангиз энг саводсиз бола ҳам давлат грантига ўқишга киради¸ дейди суҳбатдош.......

Ярим соатлик "Қурултой" эшиттиришида гапирилган ҳарорати баланд гапларни тўлалигича мана бу ерда эшитишингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG