Линклар

logo-print
Британия полицияси телефон ҳакерлигида айбланаётган News of the World нашрининг собиқ муҳаррири Энди Коулсонни ҳибсга олди.

Бир вақтлар Британия Бош вазири Дэвид Камероннинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари бўлган Коулсон ҳозирда Лондон полициясида сақланмоқда.

Бугун Британия Бош вазири ушбу можаро устидан тўлиқ ва мустақил жамоатчилик текшируви ўтказилишига чақирди.

У ушбу можаро Британияда матбуотни тартибга солувчи қонунчилик ишламаётганига далил экани ҳақида сўзлади.

- Бизнинг матбуотимиз эркин экани жуда муҳим. Аммо, матбуот эркинлиги матбуотнинг қонундан юқори бўлиши мумкинлигини англатмайди, деди Британия Бош вазири.
XS
SM
MD
LG