Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Республика аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш, фуқароларга ижтимоий ёрдамни кучайтириш мақсадида 2011 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ўрта ҳисобда 15 фоизга ошириш тўғрисидаги фармонни 7 июл куни имзолади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ойига 57 минг 200 сўмни, ёшга доир пенсиялар ойига 111 минг 875 сўм, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 111 минг 875 сўмни ташкил этади.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 68 минг 645 сўмни ташкил қилади.

Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юкланган.
XS
SM
MD
LG