Линклар

logo-print

Жанубий Судан мустақиллигини АҚШ расман тан олди


ЖСР пойтахти Жубада мустақиллик байрами нишонланмоқда.

ЖСР пойтахти Жубада мустақиллик байрами нишонланмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Вашингтонда эълон қилган баёнотда Қўшма Штатлар Жанубий Суданнинг мустақиллигини расман тан олиши билдирилган.

Айни пайтда минглаб жанубий суданликлар мамлакат мустақиллигини шоду-ҳуррамлик билан нишонламоқда.

Шанба куни Тошкент вақти билан тунгги 02:00да янги Жанубий Судан Республикаси дунёнинг 193-мустақил давлати деб эълон қилинди.

Бир неча ўн йил давом этган фуқаролар урушидан сўнг ниҳоят 2005 йилда имзоланган тинчлик келишуви доирасида ўтказилган референдум натижасида Жанубий Судан шимолдан ажралиб мустақил давлат бўлди.

Жума куни Шимолий Судан ҳукумати Жанубий Судан мустақиллигини биринчи бўлиб тан олди.

Жанубий Судан пойтахти Жубада уюштирилган танатнали маросимда хорижий меҳмонлар қатори БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва Судан Президенти Умар ал-Башир ҳам иштирок этдилар.
XS
SM
MD
LG