Линклар

АҚШнинг хорижий эшиттиришлар қўмитаси Беларусдаги воқеаларни ёритган Озод Европа Озодлик радиоси ва бошқа агентликлар мухбирларига нисбатан зўравонлик қўлланилгани, ҳибсга олингани ва жавобгарликка тортилаётганини қоралади.

“Ижтимоий тармоқ орқали инқилоб” мухолифат гуруҳи Беларусда 3 июл мустақиллик кунида президент Александр Лукашенка ҳукуматига қарши мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари уюштирди.

Шундан сўнг ҳукумат намойиш қатнашчиларини таъқиб қила бошлади.

Озод Европа Озодлик радиоси мухбирлари ҳам қўлга олиниб 3 июл кунги воқеалар хусусида сўроқ қилинди.

11 июл куни мухбирлардан бири устидан суд бўлиши кутилмоқда. Унга одатда мухбирларни жаримага тортиш ёки озодликдан маҳрум қилиш учун қўлланиладиган “безорилик” ёки “рухсат этилмаган намойишда қатнашганлик” айби қўйилиши кутилмоқда.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Беларусда 3 июл куни камида 15 нафар ҳамда 6 июлгача бўлган воқеаларни ёритган яна 28 журналист ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG