Линклар

Покистон расмийлари шу ҳафта Карачи шаҳрида содир бўлган сиёсий зўравонлик оқибатида ўлганлар сони 90 кишидан ошганини маълум қилди.

Ички ишлар вазири Шарфуддин Мемон нобуд бўлганлар орасида икки бола, жумладан, дайди ўқ текан 12 ёшли бола ҳам борлигини айтди.

Вазир зўравонликни бостириш пайтида 100дан ортиқ шахс қўлга олингани ва шаҳрининг зўравонликлар рўй берган туманлари қўшинлар назоратида эканини қўшимча қилди.

Тартибсизлик учун Ҳиндистондан кўчиб келган мухожирларнинг Муттаҳида қавми ҳаракати ва мамлакат шимоли шарқидаги паштунларнинг Авоми миллий партияси айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG