Линклар

logo-print

Афғон разведкаси ходими икки хориж аскарини отиб ўлдирди


Панжшир вилоятида Афғонистон разведка хизмати ходими НАТО етакчилигидаги коалиция ҳарбийларини ўққа тутди.

Оқибатда икки аскар нобуд бўлди, бир нафари яраланди.

Полиция бошлиғи генерал Қосим Жунглебағ Рейтерс ахборот агентлигига ҳужумчи икки аскарга тўппончадан ўқ узганини ва уни отиб ўлдирган учинчи ҳарбий яраланганини маълум қилди.

НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари Панжшир вилоятида отишма содир бўлгани ва талафот кўрилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, воқеани шарҳлашдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG