Линклар

Чагаев Поветкинга қарши рингга чиқади


Р.Чагаев Валуевни мағлуб қилганидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда, 2007 йил 14 апрел.

Р.Чагаев Валуевни мағлуб қилганидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда, 2007 йил 14 апрел.

Профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаев (21-1-1, 17 КО) ва россиялик Александр Поветкин (21-0, 15 КО) ўртасидаги жанг Германиянинг Эрфурт шаҳрида бўлиши кутилмоқда.

Поветкиннинг менежери Владимир Хрюновга асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, жанг 27 августда Эрфуртда ўтказилиши 80 фоизга ҳал бўлган.

Boxingscene.com интернет нашрига кўра, бу маълумотни тасдиқлаган Чагаев ҳозирча шартнома имзоланмаганини айтган.

Руслан Чагаев анча вақт рингга чиқмаган бўлишига қарамай, Поветкинга қарши рингга яхши формада чиқишини қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG