Линклар

logo-print
Тула вилоят суди матбуот котиби Олга Дячук Миграция идораси томонидан Суворов туманида қўлга олинган 44 нафар ноқонуний меҳнат мухожири ватанига жўнатиб юборилишини маълум қилди.

Матбуот котибига кўра, 23 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида бўлиш тартибни бузганлик учун суд уларни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган.

Газета.ру нашри хабарига кўра, ўзбекистонликлар Суворов туманидаги нон комбинатида ҳар хил ишлар, жумладан, кондитер маҳсулотларини қадоқлаш, ишчиларга ёрдам бериш, фаррошлик ва бошқа ишлар билан шуғулланган.

Олга Дячук Тула вилоят суди мигрантларни ноқонуний равишда иш билан таъминлаган ширкат уларнинг ҳар бири учун олти минг рублдан жарима тўлаши ҳақида қарор чиқарганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG