Линклар

logo-print

Яман президенти мамлакатга қайтишни режаламоқда


Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ.

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ.

Ал-Арабия телеканали номи ошкор қилинмаган манбага асосланиб Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ 17 июл куни мамлакатга қайтишни режалаётганини хабар қилди.

Июн ойи бошида идораси ўққа тутилган пайтда жароҳат олган Солиҳ ҳозир Саудия Арабистонида даволанмоқда.

Агар Солиҳ 17 июл куни мамлакатга қайтса, бу ҳокимият тепасига келганига 33 йил тўлган санага тўғри келади.

Пайшанба куни Солиҳ халққа қилган телемурожаатида мухолифатни қонун доирасида мулоқот олиб боришга чақирди.

Жорий йил февралида Али Абдуллоҳ Солиҳ президентликдан истеъфога чиқиши талаб билан Яманда оммавий намойишлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG