Линклар

Туркманистон Россиядаги ОАВни кескин танқид қилди


Абадан шаҳридаги 8-ўрта мактаб.

Абадан шаҳридаги 8-ўрта мактаб.

Туркманистон ҳукумати шу ҳафтада Ашхобод яқинидаги Абадан шаҳрини ларзага солган портлашни ёритмиш Россия оммавий ахборот воситаларини кескин танқид қилди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда Абаданда кўплаб одам нобуд бўлгани ва кенг миқёсда зарар кўрилгани ҳақидаги телекўрсатувлар ёлғон ва нотўғри экани билдирилган.

Туркманистон ҳукумати Абадан шаҳридаги портлашлар мушаклар сақланган омбор қизиб кетгани оқибатида содир бўлгани ва портлаш пайтида ҳеч ким нобуд бўлмаганини таъкидламоқда.

Аввалроқ қатор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Россия ОАВ гувоҳлар айтганига асосланган ҳолда, Абадан шаҳрида жуда кучли портлашлар рўй бергани ҳақида хабарлар тарқатганди.
XS
SM
MD
LG