Линклар

Ўзбекистонда хусусий авиаширкат иш бошлади


Шу кунгача Ўзбекистонда аҳолига авиация хизмати кўрсатиш билан фақат "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси шуғулланиб келаётган эди.

Шу кунгача Ўзбекистонда аҳолига авиация хизмати кўрсатиш билан фақат "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси шуғулланиб келаётган эди.

Ўзбек расмийлари Silk Road Cargo Business номли авиаширкатга бир йилга сертификат бердилар.

Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси расмий сайтидаги маълумотларга кўра, янги авиаширкатга рухсатнома сертификация текшируви натижалари асосида берилган.

Авиаширкат ИЛ-76 учоғини экипажи билан ижарага олиш тўғрисида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ўртасида тузилган шартнома асосида фаолият юритиши айтилмоқда.

Мавжуд тартибга мувофиқ, авиаширкат Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ICAO) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси котибияти орқали ICAOда рўйхатдан ўтказилган.

Айни пайтда Silk Road Cargo Business авиаширкатининг кимга тегишли экани ҳамда бу авиакомпания Ўзбекистон авиабозорида қандай ишлар билан шуғулланиши ҳозирча очиқланмаётир.

Ўзбекистонда халқ хўжалиги ва аҳолининг авиация хизматига бўлган талабини ҳозиргача мамлакатда ягона бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қондириб келган. Ҳаво йўли орқали йўловчи ва юк ташиш, шунингдек, бошқа махсус авиация ишларини шу кунгача айнан миллий авиакомпания бажариб келган.

Ҳозирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоқлари дунёдаги 40 дан ортиқ шаҳарга мунтазам равишда қатнаб турибди. Шунингдек, 14 мингга яқин ходим ишловчи миллий авиакомпания жаҳоннинг 25 шаҳрида ўз ваколатхоналарига эга экани айтилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG