Линклар

Татаристонда кема ҳалокатга учради


Россиянинг Волга дарёсида бортида 173 киши бўлган кема сувга чўккани оқибатида камида бир киши нобуд бўлди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, “Болгария” номли кема сувга чўкиб кетганидан сўнг 61 киши бедарак йўқолган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги матбуот вакили Олег Зюгеев кема Татаристон Республикасининг Канско-Устиновский туманидаги Сюкеево қишлоғи яқинида Москва вақти билан 13:58 га ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Воқеа жойида иккита кема ва битта вертолёт қутқариш ишларини олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG