Линклар

Сурия ҳукумати мулоқот бошлади


Сурия ҳукумати мухолифат гуруҳлари билан мулоқот бошлаганини эълон қилди. Лекин мухолифатдаги етакчи шахслар ва таниқли фаоллар бу учрашувларни беписанд қолдирмоқда.

Дамашқда ҳукумат ҳомийлигида бошланган ва “миллий мулоқот” дея аталаётган икки кунлик давра суҳбатида ҳукумат мулозимлари, жумладан вице-президент Фаруҳ ал-Шараа, Сурия интеллигенцияси вакиллари ва мухолифатнинг нисбатан нотаниш фаоллари иштирок этаётгани айтилмоқда.

Учрашувда кўп партиявийлик тизими ўрнатилиб, фавқулодда вазиятга оид қонун бекор қилинганидан кейин қабул қилинажак қонунчилик муҳокама қилинмоқда.

Қарийб 50 йил амалда бўлган қонун Президент Башар ал-Ассад авторитар режимининг асосий устуни бўлган.

Дамашқдаги учрашув президент Ассад тўрт ойдан бери давом этаётган исён билан юзма-юз қолган пайтда бошланди.
XS
SM
MD
LG