Линклар

Вашингтон: Қаддафий кетиши шарт


АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий истеъфога кетиши лозим, деган позицияда собит эканини баён қилди.

Якшанба куни Франция Мудофаа вазири Жерар Лонге Қаддафийга содиқ кучлар ва исёнчилар вакиллари музокара столига ўтириш фурсати келди, дея баён қилди. Чунки, деди Франция расмийси, вужудга келган вазиятни “куч билан ҳал қилиб бўлмайди” ва унга сиёсий ечим топиш даркор.

Исёнчилар бирор музокара бошланишидан аввал 41 йилдан бери ҳокимият тепасида қолаётган Қаддафий истеъфо бериши лозимлигини айтишмоқда. Қаддафий тарафдорлари эса бундай талабни рад этишмоқда.

НАТО жанговар учқичлари март ойидан бери БМТ мандатига биноан Ливия ҳукумат позицияларини бомбардимон қилмоқда.
XS
SM
MD
LG