Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди. Пентагон бошлиғи сифатида Ироққа биринчи марта келган Панетта ўз ташрифидан мақсад Ироқ етакчиларини жорий йил тугаганидан кейин АҚШ қўшинларининг мамлакатда қолишини истайдими, йўқми, деган масала хусусида тезроқ қарор қабул қилишга рағбатлантиришдан иборат эканини баён қилди.

Қўшма Штатлар амалдаги келишувга кўра, шу йилнинг 31 декабрига қадар Ироқда қолаётган 46 минг қўшинни олиб чиқиши керак.

Панетта Ироқ раҳбариятига “Эрон етказиб бераётган қуроллардан фойдаланаётган шия жанггариларига қарши ҳаракатларни ошириш лозимлигини” айтиш ниятида эканини ҳам маълум қилди.

Марказий разведка бошқармасининг собиқ директори Панетта яқинда Роберт Гейтснинг ўрнини эгаллади.
XS
SM
MD
LG