Линклар

ЕХҲТ Минскдан намойишчиларни озод этишни талаб қилди


ЕХҲТ парламентлараро ассамблеяси Беларусдан аксил-ҳукумат намойишларнинг 400 дан ошиқ иштирокчисини озод этишни талаб қилди.

Беларус ҳам аъзо бўлган ташкилотнинг паламентлараро ассамблеяси сессиясида қабул қилинган резолюция “намойишлар боис ҳибсга олинган ва сиёсий тутқун, деб кўрилиши лозим бўлган барча кишиларни озод этишга” чақиради.

ЕХҲТ парламенти Беларус ҳукуматидан ташкилотнинг матбуот эркинлиги бўйича махсус вакили билан мустақил матбуот воситаларини ёпишга доир вазият хусусида ҳамкорлик қилишга чақирди.

Беларус ҳукумати ЕХҲТнинг мамлакатдаги ваколатхонасини ёпиб, ташкилот кузатувчиларига Минскка кириш ҳуқуқини беришдан бош тортди.
XS
SM
MD
LG