Линклар

Туркманистон расмийлари Ободон шаҳридаги ҳарбий омборда рўй берган портлаш оқибатида икки ҳарбий ва 13 фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.

Туркманистон ҳукумати пойтахт Ашхободдан 20 километр ғарбда жойлашган Ободонда ўтган пайшанба куни рўй берган воқеада одамлар ҳалок бўлганини биринчи марта тан олди.

Туркманистон давлат хабарлари агентлигига кўра, портлаш аввал ҳарбий омборнинг пиротехника сақланадиган қисмида бошланган, кейин эса қурол-аслахалар сақланадиган хоналарга ўтган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни тарқатган баёнотида оммавий қурбонлар ва бузилишлар тўғрисидаги хабарлар нотўғри ва ҳақиқтдан йироқ, дея таъкидлади. Лекин давлат хабар агентлиги президент Қурбонғули Бердимуҳаммедовнинг “эски Ободоннинг ўрнида мутлақо янги шаҳар қурилади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.
XS
SM
MD
LG