Линклар

Элликка яқин ғаввос Волга дарёсида теплоход чўкиб кетган жойда қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Россия расмийларига кўра, “Булгария” номли йўловчи теплоходнинг чўкиши оқибатида юздан ортиқ одам бедарак кетган. Улар омон қолганига умидлар камайиб бормоқда.

Татаристонда рўй берган ҳалокатда йўловчиларнинг бири ҳалок бўлгани тасдиқланди. Ўнлаб одам қутқариб олингани айтилмоқда.

Татаристон пойтахти Қозонга кетаётган “Булгария” теплоходи бортида 180 дан ошиқ йўловчи бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.

Давлат телевидениеси берган хабарга кўра, икки палубали “Булгария” 1955 йилда собиқ Чехословакияда қурилган.
XS
SM
MD
LG