Линклар

logo-print

Оқ уй Покистонга ёрдамни қисқартирди


Қўшма Штатлар Покистонга берилаётган ҳарбий ёрдамнинг бир қисми тўхтатилишини эълон қилди. Бундан аввал матбуотда Вашиингтон Исломободга 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ёрдамни тўхтатиши ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Оқ уй маъмурияти раҳбари Билл Дэйли Покистон қўйган баъзи қадамлар “бизнинг маълум миқдордаги ёрдамни тўхтатиб туришимизга сабаб бўлди”, дея баён қилди.

ABC каналига берган интервьсида Оқ уй расмийси АҚШ май ойида Усама бин-Ладинни йўқ қилиш операциясини амалга оширгани боис Покистонда вужудга келган “оғриқли” вазият сақланиб қолаётганини тан олди.

Дэйли шунингдек Покистоннинг “террорчиликка қарши курашда муҳим иттифоқчи” бўлиб келганини ҳам эътироф этиб, АҚШ-Покистон муносабатлари “мураккабидир” дея таъкидлади.
“Бу мураккабликларни енгмагунимизча америкалик солиқ тўловчилар уларга тақдим қилган пулларнинг бир қисмини тўхтатиб турадиган бўлдик”, деди Оқ уй вакили.

Бундан олдин “New York Times” газетаси АҚШ Покистонга тақдим этаётган ҳарбий ёрдамнинг 800 миллион АҚШ долларига тенг қисмини ушлаб қолиши ҳақида хабар қилди. Бу йилига жами 2 миллиард АҚШ долларидан кўпроқни ташкил қиладиган ёрдам пулининг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади.

Газетанинг АҚШ муозимларига таяниб маълум қилишича, мазкур чорага Покистон расмийларининг америкалик ҳарбий тренерларнинг мамлакатдан чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG