Линклар

logo-print
Президент Барак Обама якшанба куни Оқ уйда АҚШ Конгрессининг иккала партияси етакчилари билан ўтказган Қўшма Штатлар давлат қарзи миқдорини оширишга оид музокаралар натижасиз якунланди. Обама душанба куни музокаралар давом этишини маълум қилди.

Мазкур масала юзасидан 2 августга қадар муросага эришилмаса, АҚШ давлати тарихда биринчи марта ўз молиявий мажбуриятлари, жумладан облигация ва пенсия тўловларини бажара олмаслиги мумкин.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер якшанба куни қилган чиқишида 2 августгача давлат қарзи миқдорини ошириш бўйича келишув имзоланмаса, бунинг иқтисод учун “ҳалокатли оқибатлари”дан огоҳлнтирди. Гайтнер телевидениега берган интервьюсида Республикачиларнинг Оқ уй билан муросага эришишдан “бошқа иложи йўқ”, дея таъкидлади.

Республикачилар ва Демократлар АҚШ ҳукумати олиши мумкин бўлган давлат қарзининг 14,3 триллион долларлик чизиғини ошириш бўйича келиша олмаяпти.
XS
SM
MD
LG