Линклар

Бу тадбир Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги раҳбарияти қарорига кўра амалга оширилмоқда.

8 июлдан кучга кирган мазкур қарорга мувофиқ, мамлакатдаги барча автовокзаллар, автостанцияларда видеокузатув камералари ўрнатилади. Видеокузатув камералари автовокзалларнинг кутиш заллари, кассалари ва йўловчилар кўпроқ тўпланиб турадиган бошқа жойларга ўрнатилиши айтилмоқда.

Ўзбек расмийлари бу тадбирлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш зарурати туфайли юзага келган чоралар эканини айтмоқдалар.

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги масъуллари қарорига кўра, ҳозирда автовокзалларнинг кириш жойларида текширув масканлари ташкил этилган бўлиб, у ерда йўловчилар ва уларнинг юклари металлодетектор ёрдамида текшириладиган бўлди. Ҳозиргача бундай тартиб Ўзбекистондаги йирик автовокзаллардагина амал қиларди.

Аввал хабар қилганимиздек, йил бошида Ўзбекистон аэропортлари ва Тошкент метрополитенида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилганди. Бунга шу йил январида Москвадаги Домодедово аэропортида, жорий йил апрелида эса Минск метросида содир этилган портлашлар сабаб бўлгани айтилганди.

Айни пайтда Ўзбекистонда жамоат жойларида хавфсизлик чоралари кучайтирилишини маҳаллий кузатувчилар мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги олдидан олинаётган тадбир ўлароқ ҳам баҳоламоқдалар. Бошқа кузатувчиларга кўра эса бу тадбирлар Ўзбекистонда юз бериши мумкин бўлган эҳтимолий ғалаёнлар олдини олишга қаратилган чораларнинг бир қисми бўлиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG