Линклар

logo-print
Ўзбекистонда янги биометрик паспорт учун тўланадиган давлат солиғи энг кам иш ҳаққининг 50 фоизи миқдорида қилиб белгиланди.

Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, фуқаролиги йўқ шахслар учун бериладиган биометрик ҳужжат учун давлат солиғи эса энг кам иш ҳаққининг 60 фоизи миқдорида қилиб белгиланган.

Биометрик бўлмаган эски паспорт учун бож солиғи ўзгартирилгани йўқ. Бу сумма энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдоридадир.

Ҳукумат қарорида, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатлар учун расмийлаштириладиган ҳужжатларга белгиланган консуллик тўловлари тарифлари ҳам янгилангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG