Линклар

Туркманистон президенти Ободондаги портлаш ортидан мамлакат Мудофаа вазири ўринбосарини ишдан бўшатгани, вазирнинг ўзини эса хизмат лавозими ва ҳарбий унвонини пайсайтиргани хабар қилинди.

Туркманистоннинг Ободон шаҳридаги қурол-яроғ омборида 7 июл куни содир бўлган портлашда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, жами 15 киши қурбон бўлган.

Буларнинг 2 нафари ҳарбий, 13 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Аммо норасмий манбларга кўра, қурбон бўлганлар сони 200га яқиндир. Яна 200 га яқин одам эса жароҳатланган ва буларнинг 40га яқини ёш болалардир.

Ободон Ашхобод яқинидаги йирик шаҳарлардан биридир ва расмий манбалар портлаш натижасида шикаст етган аҳоли уй-жойларини тиклаш ишлари бошланганини айтмоқда.

Ободондаги қурол-яроғ омбори Туркманистон ҳудудида собиқ совет иттифоқидан қолган энг йирик омбордир.
XS
SM
MD
LG