Линклар

logo-print
Россиянинг Волга дарёсида ҳалокатга учраган "Булгария" кемасидаги йўловчилардан 13 нафари ўлгани тасдиқланди.

Аммо, кема билан сувга ғарқ бўлган 100га яқин кишининг тақдири ҳануз ноаниқ қолмоқда ва буларнинг 50 нафари ёш болалардир.

Воқеада омон қолганларнинг сўзларига кўра, ёш болалар кеманинг ўрта палубасида байрам нишонлаётган кезда чўкиш бошланган.

Кема чўкканидан кейинги 1 соат ичида 80 киши қутқариб олинди.

- Биз қирғоқ бўйлаб ҳам ҳеч нимани, ҳеч кимни топа олмадик. Бирор кишидан садо эшитмадик, деди қутқарувчилардан бири Озодликка.

Кеманинг чўкиши сабаблари ҳануз номаълум қолмоқда. Ҳозир тергов бормоқда ва сўнгги хабарларга кўра, ёмон об-ҳаво, техник камчилик ёҳуд кеманинг ўта эски экани ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.

"Булгария" кемаси 1955 йилда Чехословакияда ишлаб чиқарилган эди.
XS
SM
MD
LG