Линклар

Россиянинг Волга дарёсида ҳалокатга учраган "Булгария" кемасидаги йўловчилардан 13 нафари ўлгани тасдиқланди.


Кема билан сувга ғарқ бўлган 100га яқин кишининг тақдири ҳануз ноаниқ қолмоқда ва буларнинг 50 нафари ёш болалардир.

Воқеада омон қолганларнинг сўзларига кўра, ёш болалар кеманинг ўрта палубасида кўнгилочар томошага кирганидан кўп ўтмай чўкиш бошланган.

Кеманинг чўкиши сабаблари ҳануз номаълум қолмоқда. Ҳозирда тергов бормоқда ва сўнгги хабарларга кўра, ёмон об-ҳаво, техник камчилик ёхуд кеманинг ўта эски экани ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин.

"Булгария" кемаси 1955 йилда Чехословакияда ишлаб чиқарилган.

XS
SM
MD
LG