Линклар

Oxus Gold ширкатининг Тошкентда ишлаган собиқ бош технологи Саид Ашуров жосусликда айбланмоқда.

Бу ҳақда ушбу ширкатга адвокатлик қилаётган Amsterdam&Peroff ширкати раҳбари Роберт Амстердамнинг Озодликка хабар қилишича, собиқ технолог Британия фойдасига жосусликда айбланмоқда.

- Собиқ ходим бугун жосуслик тўғрисидаги муталақо куракда турмайдиган айбловлар билан Ҳарбий трибунал маҳкамасига олиб келинди. Бу одамнинг ҳибсда оғир аҳволда сақлангани айтилмоқда. Ўзбекистондаги қамоқхоналари ўта оғир шароити ва маҳбусларга нисбатан ноқонуний муносабати учун давомли равишда кескин танқид қилиб келинади. Шу боис, Саид Ашуров ва унинг оиласи хавфсизлигидан чуқур хавотирдамиз, - дейди Amsterdam&Peroff ширкати директори Роберт Амстердам.

Ўзбекистон ҳукумати Oxus Gold ширкатини шартнома талабларини бузганлик, солиқдан бўйин товлаганлик, оффшор ҳудудларда банк ҳисобларидан ножўя фойдаланганлик ва шу билан Ўзбекистон қонунларини бузганлик каби бир қатор иқтисодий жиноятлар¸ айни пайтда атроф-муҳитга катта зиён етказганликда ҳам айбламоқда.
XS
SM
MD
LG