Линклар

logo-print
АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта АҚШ қўшинлари Ироқдаги шиа исёнчиларига қарши ҳарбий амалиёт олиб бораётганини маълум қилди.

АҚШ қўшинлари бундан бир йил муқаддам Ироқдаги амалиётларни тўхтатгани расман маълум қилинган эди.

Панетта ўз баёнотини кутилмаганда Ироққа қилган сафари чоғида берди.

Унга кўра, Америка ҳарбийлари Ироқ хавфсизлик кучлари билан биргаликда Эронга суянгани айтиладиган шиа исёнчи гуруҳларига қарши қўшма амалиётни олиб бормоқда.

Теҳрон эса Ироқдаги бу гуруҳларга қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳақидаги АҚШ айбловларини кескин инкор қилган.
XS
SM
MD
LG