Линклар

logo-print
Бугун Лондонда матбуотга сўзлаган Британия Бош вазири ўринбосари Ник Клегг жамоатчилик диққатини News of the World эгаси Руперт Мердокнинг BSkyB тармоғини харид қилиш ниятига қаратди.

Бунга қадар Ник Клегг News of the World нашри журналистлари телефонидаги ёзувли хабарни ўғирлаб, полицияни чалғитган ва оиласига ёлғон умид берган қотиллик қурбони - 9 ёшли Милли Довлер ота-онаси билан учрашди.

- Руперт Мердок бугун шаҳарда, Лондонда, муаммоларни ҳал қилиш ҳаракатида. Мен унга оддийгина қилиб айтмоқчиман: "Одамлар бўлган воқеалардан кейин ўзини қандай ҳис қилаётганига қаранг, мамлакат аҳли ошкор бўлган воқеаларга қанчалик нафрат билан муносабат билдираётганига бир қаранг. Шундай экан ҳалол ва жўяли иш қилинг ҳамда BSkyB телетармоғини сотиб олишга қилган даъвоингиз ҳақида яна бир карра ўйлаб кўринг, - деди Британия Бош вазири ўринбосари Ник Клегг якшанба куни ёпилган News of the World эгаси Руперт Мердокка қарата.

Якшанба куни Британияда 168 йилдан бери чоп этиб келинган News of the World газетаси ёпилди.

Бунга шов-шувли хабарлар ортидан қувиб келган нашр мухбирларининг алоҳида шахслар телефонига ҳужум қилгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG