Линклар

Еврозонада хавотирлар кучаймоқда


Кеча Европа қимматли қоғозлар бозори еврозона қарзига оид бўҳрон тарқаётгани билан боғлиқ хавотирлар боис кескин тушиб кетди.

Италияда акциялар ўртача 4 фоизга, Франциянинг CAC индекси 2,7 фоизга, Германиянинг Dax кўрсаткичи 2,3 фоизга, Лондон биржасидаги FTSE 100 индекси 1 фоизга арзонлади.

Бу вазият Европадаги банкларга ҳам қаттиқ зарба берди. Италиянинг Unicredit банки акциялари 6,3 фоизга арзонлади.

Нью Йорк биржасида ҳам Dow Jones индекси куннинг иккинчи ярмида пастлади.
XS
SM
MD
LG