Линклар

Тақирбошлар умрбод қамоққа ҳукм қилинди


"Молотков бандаси" аъзолари суд залида.

"Молотков бандаси" аъзолари суд залида.

Россияда ирқчилар гуруҳи етакчиси 2007-2008 йилларда 27 кишини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, умрбод қамоққа маҳкум қилинди.

Москва суди судьяси Николай Ткачук ҳукмни ўқир экан тақирбошлар етакчиси Лев Молотков “Россия жамияти учун фавқулодда хавфлидир” дея таъкидлади.

Суд гуруҳнинг яна тўрт аъзосига ҳам умрбод қамоқ жазосини берди. Тақирбошларнинг бири тергов билан ҳамкорлик қилгани учун шартли равишда қамоққа ҳукм қолинди, қолганларига 10 йилдан 23 йилгача қамоқ жазоси берилди.

Судланувчилар ҳукм ўқилаётган пайтда нео-нацист ва анти-семитик шиорларни айтиб, судьяни калака қилди.
XS
SM
MD
LG