Линклар

Пилотсиз учқич 10 жанггарини ўлдирди


Расмийларга кўра, АҚШга қарашли пилотсиз учқич Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудуларида амалга оширган ҳужумда камида 10 жанггари ҳалок бўлган. Исми келтирилмаётган Покистон ҳукумати мулозими ҳаво ҳужумида Шимолий Вазиристоннинг Мироншох туманидаги Датта Хел қишлоғида бир уйни ва автомобилни йўқ қилганини маълум қилди.

АҚШ коммандос кучлари 2 май куни Покистоннинг Абботобод шаҳрида Ал-Қоида етакчиси Усама бин-Ладинни ўлдирганидан бери Покистоннинг қабилалар назоратидаги минтақаларида америкаликлар пилотсиз учқичлар ёрдамида 20 га яқин ҳужумни амалга оширди. Бин-Ладиннинг ўлдирилиши Покистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатларнинг кескин совушига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG