Линклар

logo-print

Клинтон: Покистонга нисбатан сиёсат ўзгаргани йўқ


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон/

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон/

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтоннинг Покистонга берилаётган ҳарбий ёрдамнинг 800 миллион АҚШ долларига тенг қисмини ушлаб қолаётгани “сиёсат ўзгараётганини англатмайди” дея баён қилди.

Лекин, деди Клинтон, мазкур қарор “бизнинг шериклик муносабатларимиз ҳамкорликка боғлиқ эканини намойиш қилади.”

Қўшма Штатлар Покистонга кўрсатилаётган 2 миллиард АҚШ долларига тенг ҳарбий ёрдамнинг учдан бирини тўхтатишга қарор қилди. Бунга Покистоннинг америкалик ҳарбий тренерлар ва АҚШ мутахассисларига берилаётган визалар сонини қисқартиргани сабаб бўлди.

Покистон ҳарбийлари АҚШ қарори мамлакат армияси фаолиятига таъсир қилмаслигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG