Линклар

Кеча Қибрисдаги ҳарбий базада рўй берган портлашлар оқибатида 12 киши ҳалок бўлди ва электр станцияси ишдан чиқди.

Ўртаер денгизи соҳилидаги Евангелос Флоракис базасида 2009 йилда Сурияга кетаётган Эрон кемасидан мусодара қилинган қурол-аслахалар сақланган омбор портлаб кетди.

Ҳалок бўлганлар орасида Қибрис флоти қўмондори Андреас Ионнидес ҳам бор.

Қибрис ҳукумати матбуот вакили портлашларга саботаж сабаб бўлганини эҳтимолдан соқит қилди. Шунга қарамай мудофаа вазири Костас Папакостас ва миллий гвардия қўмондони генерал-лейтенант Петрос Цалкидис истеъфо бердилар.
XS
SM
MD
LG