Линклар

Қозоғистондаги қамоқхонада фавқулодда вазият


Қозоғистон расмийлари Балхаш шаҳарчасидаги қамоқхонадан қочишга уринган маҳбусларнинг етти нафари ўлдирилганини атймоқда. Интерфакс агентлиги “уюшган жиноий гуруҳ” аъзолари деб атаётган 16 маҳбус сешанбага ўтар кечаси қўриқчиларга ўт очиб, бирини ўлдирган ва тўрт нафарини жароҳатлаган.

Хавфсизлик кучлари Қарағанда яқинидаги қамоқхонада назорат ўрнатиш бўйича махсус опреация бошлагани айтилмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, операция пайтида маҳбусларга қарашли қўлбола мослама портлаши оқибатида уларнинг олти нафари ҳалок бўлган.

Ҳукумат қўшинлари жазони ижро этиш муассасининг аксар қисмида назорат ўрнатган, лекин қамоқхона ичида баррикадалар қурган маҳбуслар қаршилкни давом эттираётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG