Линклар

logo-print

Клинтон: Президент Ассад тенги топилмайдиган шахс эмас


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Сурия Президенти Башар ал-Ассад легитимлигини йўқотди ва у “тенги топилмайдиган шахс эмас” дея баён қилди.

- Яна бир нарсани айтишим керак, агар кимда ким, жумладан президент Ассад ҳам, Қўшма Штатлар режим бу бўҳрондан омон чиқиб, ёвузлик ва репрессияларини давом эттиришига яширинча умид қиляпти¸ деб ўйлаётган бўлса, хато қилади. Президент Ассад тенги топилмайдиган шахс эмас ва биз унинг ҳокимият тепасида қолишидан ҳеч қандай манфаат топмаймиз, деди Клинтон.

Давлат котиби Вашингтонда қилган чиқишида Ассад ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги ваъдалари устидан чиқишига ишонмаслигини қўшимча қилди.
Клинтон Ассад тарафдорларининг душанба куни Дамашқда АҚШ ва Франция элчихоналарига қилган ҳужумини қоралади.

Норозиликларга АҚШ ва Франция элчиларининг ўтган ҳафта мухолифат намойишлари давом этаётган Ҳама шаҳрига борганлари сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан бери Сурияда 1400 га яқин норозилар ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG