Линклар

10 июл куни Татаристонда сайёҳлар билан лиқ тўла теплоходнинг чўкиши оқибатида 128 киши ҳалок бўлди. Бу сўнгги ўттиз йил ичида Россия дарёларида рўй берган энг даҳшатли ҳалокатдир.

Кемада 200 дан ошиқ одам, жумладан 60 га яқин бола бўлган. Уларнинг саккиз нафари қутқариб олинди.

11 июл куни фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгу президент Дмитрий Медведев билан учрашувда бедарак кетганларни қутқаришга умид деярли қолмаганини маълум қилди.

Медведев агар хавфсизлик чоралари кўрилганда теплоход чўкмас эди, дея таъкидлади.

- Барча хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинганида, мушкул об-ҳаво шароитларига қарамасдан, бу каби ҳалокат рўй бермаслиги ҳозирданоқ кўриниб турибди. Бундай ходиса нега рўй бергани ва нима сабабдан теплоход эгаси, техник ҳолатига қарамасдан, уни ишлатиб келганини синчковлик билан тафтиш қилиш керак, деди Медведев.

Транспорт вазири Игор Левитин қайиқ чўкаётган пайтда, унинг ёнидан ўтиб кетётган ва йўловчиларга ёрдам бермаган иккита кема каптани “энг жиддий жазога” тортилишини баён қилди.

Бош прокуратура матбуот вакилига кўра, “Булгария” теплоходида керагидан ортиқ йўловчи бўлган, унинг йўловчиларни ташиш лицензияси бўлмаган ва бўрон шароитида йўлга чиқаётганида чап тамондани моторида техник носозликлар бўлган.

Россия давлат телевидениеси 1995 йилда собиқ Чехословакияда ясалган қайиқ бирор марта капитал таъмирдан ўтмаганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG